Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Эшикни очинг “сув ҳисоблагич” ўрнатиб бераман

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг октябрь ойларида 24 ёшли Хасан М., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Қуйичирчиқ тумани Боғистон МФЙ.,да яшовчи фуқаролар 40 ёшли Зиёда Ю., 28 ёшли Сурайё Ж., ва 51 ёшли Райхоной Х.,ларнинг хонадонларига келиб, ўзини “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қуйичирчиқ тумани филиали ходими деб таништириб, уларнинг ишончига кириб, сув ҳисоблагич қўйиб беришни ваъда қилиб, жами 1 930 000 сўм пул маблағларини олиб, эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Хасан М., Янгийўл шаҳрида истиқомат қилиб, ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Хасан М., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик) билан                     жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, мулкингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушиб қолмаслик ўз қўлингизда!

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech