Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Ёшликдаги ўғрилик”ни эслатиб...  

Наманган вилояти. 2021 йилнинг 6 май куни соат 22:00 ларда Поп тумани Ҳазратибоб шоҳ кўчаси ҳудудида 38 ёшли Д.Умиджон 52 ёшли Г.Тохиржон билан маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолишлари оқибатида уни юз қисмига бир маротаба мушти билан урганида, Г.Тохиржон бўй баравари йиқилиши натижасида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.Умиджонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давомида марҳум Г.Тохиржон Д.Умиджонни ёшлигида содир қилган ўғрилигини эслатиб мазах қилиб, уни юз қисмига бир шапалоқ урганлиги натижасида ушбу жиноят келиб чиққанлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.  

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech