Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фирибгарлик йўли билан автомашиналарни кўлга киритиб юрган шахсни кирдикорлари фош бўлди

Наманган вилояти. 2020 йил февраль ойида 33 ёшли А.Ё. ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида Наманган тумани Туркистон кўчасида яшовчи 42 ёшли Э.Б.,нинг ишончига кириб, унга 2011 йилда ишлаб чиқарилган “Nexia-2” русумли автомашинаси олиб беришни ваъда қилиб, 2020 йил май ойида унинг “Nexia-2” русумли автомашинасини олиб, ушбу автомашинани Наманган шаҳар, Зарбдор МФЙда яшовчи З.Ҳ.,га 3.000 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, А.Ё. ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида 2020 йил май ойида ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, Наманган тумани Бўстон-2 кўчасида яшовчи 42 ёшли Қ.Ж.,нинг ишончига кириб, ундан “Spark” русумли автомашинасини 6.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларни икки ой давомида беришга ваъда бериб, ушбу автомашинани олиб, бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Ё.,га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда А.Ё.,нинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги тергов ҳаракатлари орқали аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech