Фирибгарликни касб қилиб олган аёл эндиликда қонун олдида жавоб беради
Қашқадарё вилояти. 2022 йил 23 март куни Ғузор туманида яшовчи 42 ёшли Б.Р. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 2 февраль куни Ғузор тумани “Авғонбоғ” маҳалласида яшовчи 34 ёшли Р.Ш. яшаш уйидаги ёғоч ва тахталарни арзон нархларда унга сотишини айтиб, олдиндан 2.200.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ёғочларни унга эмас, бошқа шахсга сотиб юборганлигини маълум қилиб, Р.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, Ғузор тумани “Хўжагузар” маҳалласида яшовчи 26 ёшли С.С. ҳам туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда тилла зиракларини сотмоқчи эканлигини эшитган 34 ёшли Р.Ш. 2021 йил 14 ноябрь куни унинг яшаш уйига келиб, 3 кун ичида тилла зиракларини 1.500.000 сўмга сотиб беришини айтиб, ушбу зиракларни алдаб олиб кетиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан, зиракларни ҳам қайтариб бермаганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти