Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Галлюцинация” оқибатида ўғрилик содир қилинди.

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 02 май куни соат 02:30 ларда номаълум шахс Андижон шаҳри Бобуршоҳ кўчасида жойлашган авиакасса биносига дераза орқали кириб, бинодаги темир сейф ичидан жамиятга тегишли 92 221 000 сўм пулларни ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни автомашина устаси 25 ёшли Х.Одилбек содир этганлиги аниқланиб, ундан 36 600 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Одилбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, Х.Одилбек ўз кўрсатувида галлюцинацияга олиб келувчи таблеткалар таъсири остида ушбу жиноятни содир қилганлигини маълум қилган.

Ҳозирда Х.Одилбекнинг қон намуналари олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган.

Жиноят иши доирасида барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.  

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech