Вояга етмаган ўқувчига нисбатан содир этилган талончилик фош қилинди
Андижон вилояти. 2021 йилнинг 05 апрель куни соат 12:30 ларда номаълум шахслар бошқарувларидаги “Spark” русумли автомашинада Андижон тумани Чем МФЙ., ҳудудидан ўтган “Андижон-Асака” чорраҳаси қатнов йўлида кетаётган вояга етмаган 9-синф ўқувчиси 16 ёшли Хикматилло Х.,нинг олдида тўхтаб, қўлидаги “RedMi Note-9” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли Дониёрбек Т., ва 21 ёшли Жавоҳир З.,лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Дониёрбек Т., ва Жавоҳир З.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти