Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Юк автомашинаси эшак аравани уриб юборди...

Фарғона. 2020 йилнинг 26 май куни соат 06:30 да Бувайда тумани Янгиқадам қишлоғи ҳудудидан ўтган Ўш-Тошкент А-373 автомобиль йўлининг 215 километрида, 28 ёшли М.Ғ., нинг бошқарувидаги “MAN” русумли юк автомашинасида Тошкент шаҳар йўналишида ҳаракатланиб келиб, автомашина қатнов қисмининг ўнг четида эшакка уланган аравада бораётган 46 ёшли Ж.Э. ва унинг вояга етмаган фарзанди 13 ёшли З.Ж., ларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида эшак аравада бўлган Ж.Э., ҳодиса жойида вафот этган, З.Ж., эса турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech