Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғонада ярим тунда “Ваз 2103” русумли автомашина олиб қочилди

Фарғона. 2020 йилнинг 25 май куни соат 01:50 да Фарғона шаҳар Саноат кўчасида жойлашган дала ҳовли олдида фуқаро 55 ёшли И.М., томонидан қаровсиз қолдирган “Ваз 2103” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида олиб қочилган автомашина Тошлоқ тумани Бешалиш мавзеси ҳудудидан, давлат рақами ечиб олинган ҳолда топилган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни 28 ёшли А.И., содир этганлиги аниқланган ва  процессуал тартибда ушланган.

Хурматли фуқаролар ўз бошқарувингиздаги транспорт воситаларингизни очиқ ҳолатда, қаровсиз қолдириб кетманг, огоҳ бўлинг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech