Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жанубий Кореяга ишга юборишини ваъда қилиб, алдаган фирибгар ушланди

Бухоро. 2019 йилнинг декабрь ойидан 2020 йилнинг январь ойи ўрталарига қадар 24 ёшли Б.З., алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Бухоро шаҳри С.Бохарзий кўчасида 34 ёшли А.Н., ни Жанубий Кореяга юборишни ваъда қилиб, унинг 2.800 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб, А.Н.,га жами 26.777.324 сўмлик анча миқдордаги моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.З., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech