Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бағдоддаги безорилик  

Фарғона. 2020 йил 15 июнь куни соат 15:30 да 50 ёшли С.А., спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст холда  Бағдод тумани Олмазор кўчасида 44 ёшли С.М., билан ўрталарида келиб чиққан жанжал вақтида жамоат жойида жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини бузиб, ҳеч бир сабабсиз қўллари ва оёқлари билан 44 ёшли С.М., ни бош ва юз соҳаларига уриб тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро С.А.,га нисбатан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech