Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қиморхона ташкил қилган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Қашқадарё вилояти. 2021 йилнинг 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси соат 01:45 ларда туман ИИБ ходимлари томонидан фуқаро 34 ёшли Зокир А., ўзининг яшаш жойи яъни, Қамаши тумани Олмазор МФЙ.,да жойлашган хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил қилиб, ушбу маҳаллада яшовчи Хайрулла Қ., Ҳамдам А., Элдор Р.,ларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб бериб келаётганлиги аниқланиб, улардан жами 606 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Зокир А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech