Чет эл “кўмири”
Андижон вилояти. 2020 йилнинг 25 июнь куни Қўрғонтепа туманида яшовчи кўмир олди-олди-сотдиси билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари 53 ёшли Абдусамат Т., таниши Қирғизистон Республикаси фуқароси 36 ёшли Алишер А., Қирғизистон Республикасидан тегишли ҳужжатлар асосида сотиш мақсадида олиб келган кўмир маҳсулотларини сотиб олишини айтиб унинг ишончига кириб, ундан алдов йўли билан жами 37 та вагонда 2.590 тонна кўмир маҳсулотларини олиб, бошқа шахсларга сотиб юбориб, 61.000 АҚШ доллар пулларини бермасдан ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Абдусамат Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда жабрланувчига нисбатан етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти