Ижара қимматга тушди
Тошкент вилояти. Жорий йилнинг 15 январь куни соат 15:30 ларда Янгийўл шаҳар Райҳон кўчасида яшовчи 56 ёшли Р.К. ўз уйида, у билан вақтинча ижарада яшовчи таниши 40 ёшли А.В. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, ўрталарида ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида, Р.К. уйида бўлган ошхона пичоғи билан А.В.,нинг ўнг томон қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Натижада А.В. олган тан жароҳати билан Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, Р.К. жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб бориб, кўздан кечириш вақтида қонга ўхшаш доғлар ҳамда бир дона ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Тергов жараёнида аниқланишича уй эгаси Р.К. таниши 40 ёшли А.В.,ни камситиб, уни уйи ва яқинлари йўқлиги тўғрисида айтган гаплари унга ёқмаганлиги сабабли ораларида жанжал келиб чиққанлиги маълум бўлди.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республика ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти