Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маст ҳолдаги шахс ўз қайнотасининг автомашинасини олиб қочди

Бухоро вилояти. 2022 йил 12 январь куни Ғиждувон туман “БиёсинМФЙ ҳудудида яшовчи 51 ёшли И.Ҳ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 9 январь куни соат тахминан 17:00 ларда яшаш уйига куёви 31 ёшли А.И. маст ҳолда келиб, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, дарвозахонасида турган “Nexia-2” русумли транспорт воситасини олиб қочиб кетганлигини, шу сабабли куёвига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ 4-Сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспекторлари томонидан 2022 йил 9 январдан 10 январга ўтар кечаси соат 01:25 да А.И., олиб қочилган “Nexia-2” автомашинасини Бухоро шаҳри ҳудудида бирор-бир ҳужжатсиз, спиртли ичимликлар таъсирида бошқариб юрганлиги аниқланиб, унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.И.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech