Уйингизга бир дақиқага қириб чиқсам майлими?!...
Тошкент вилояти. Жорий йилнинг 11 январь куни соат 02:00 ларда муқаддам судланган 23 ёшли В.Х. маст ҳолатда бўла туриб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш мақсадида, ўзининг синфдоши 22 ёшли К.А.,нинг Олмалиқ шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган хонадонига келиб, жиноий режасини амалга ошириш мақсадида хонадонда жойлашган ҳожатхонага қириб чиқишни айтиб, рад жавобини эшитганидан сўнг хонадон эгасини юзига қўли билан бир маротаба уриб, хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхона столида турган 10.000 сўм ва 700 АҚШ доллари пуллари ҳамда бир дона нархи 1.000.000 сўмлик «Huawei P8 lite» русумли қўл телефонини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, В.Х. ушланиб, унинг ёнидан 700 АҚШ доллари ҳамда «Huawei P8 lite» русумли қўл телефони ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.В., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибида ушланган.
Тергов давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти