Ортиқча ишонувчанлик ёки “осон топилган пуллар”
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг февраль ойида фуқаро 34 ёшли Э.Абдусамад ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Учтепа тумани Бирлик маҳалласида жойлашган омборхонадан фуқаро 30 ёшли А.Абдулазизга тегишли жами нархи 400 000 000 сўмлик болалар памперслари ва аёллар гигиена воситаларини сотиб бериш шарти билан қўлга киритиб, ўзга шахсларга сотиб пулларини ўзининг эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Э.Абдусамадга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Бировга моддий ёки умуман бошқа ҳолатларда ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти