ЙҲХБ ходимининг сезгирлиги туфайли жиноят фош бўлди
Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 17 май кунидан 18 май кунига ўтар кечаси тунги соат 00:05 да 22 ёшли С.Мухиддин ва 25 ёшли А.Дадахонлар маст ҳолатда Тошкент тумани Нурҳаёт маҳалласида яшовчи 34 ёшли Х.Анварнинг яшаш хонадони олдида қаровсиз ҳолатда турган унга тегишли “ВАЗ 2101” русумли автомашинасининг калити ўт олдириш жойида эканлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган А.Қодирий истироҳат боғи олдидан бошқариб кетаётганликларида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қўлга олинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти