“Ангрен”да содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси
Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 24 май куни соат 09:00 ларда фуқаро 40 ёшли М.Умиджон бошқарувида бўлган тиркамали « MAN» русумли юк машинасида Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган А-373-М-39 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўли бўйлаб Ўш шаҳар йўналишидан Тошкент йўналиши бўйича бошқариб, ушбу йўлнинг 183-километрда руль бошқарувини йўқотиб, йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган темир йўл кесишмасига етмасдан тўхтаб турган фуқаро 43 ёшли И.Олимнинг бошқарувида бўлган «Lacetti», 30 ёшли К.Руфатилла бошқарувида бўлган “Nexia-2”, 44 ёшли Э.Маҳамадали бошқарувидаги “Cobalt” русумли, 46 ёшли И.Олмас бошқарувидаги “Lacetti” русумли, 45 ёшли М.Зухриддин бошқарувидаги “Lacetti” русумли, 39 ёшли К.Мухторжон бошқарувидаги “Nexia-3” русумли ва “Matiz” русумли автомашиналар билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада жами 7 нафар шахслар ҳодиса жойида вафот этган ва 14 нафар шахслар олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти