Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Каклик учун вужудга келган жанжал

Қашқадарё. 2020 йилнинг 31 декабрь куни соат 17:30 ларда Китоб тумани “БаширМФЙ Алиқушчи қишлоғида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли Бунёд Ж. қишлоқдоши вояга етмаган 17 ёшли Суннат И. билан унинг уйини олдидаги кўчада ўзаро тортишиб қолиб, унга “Нега мен каклик ушлаш учун қўйган қопқонимни олиб қўйдинг”-деб ўзаро жанжаллашиб қолиб, вояга етмаган Суннат И. қишлоқдоши вояга етмаган Бунёд Ж.,ни ерга йиқитиб, унинг устига чиқиб олиб қўллари билан ураётган вақтида, Бунёд Ж. жахл устида эгнидаги шимининг чап чўнтагида бўлган пичоқни (корча) Суннат И.нинг ўнг кўкрак қафасига бир марта ва чап кўкрак қафасига икки марта  санчиб олиб оғир тан жароҳати етказган.

Китоб тумани Тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, Суннат И.,нинг ўнг кўкрак қафасига бир марта тешиб кирган санчилиб кесилган ва чап кўкрак қафасига икки марта санчилиб кесилган жароҳатлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасида туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган Бунёд Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов жараёнида Бунёд Ж, гумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech