Ўғирлик содир этган шахс тергов йўли билан аниқланди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 06 август куни соат 09:00 да номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Нурафшон шаҳар Маърифат маҳалласидаги 29 ёшли Н.С.,нинг (аёл) хонадонига кириш эшигини очиқлигидан фойдаланиб, ушбу хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, уй ичидан 30.599.000 сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида ушбу жиноятни 31 ёшли А.Н., содир этганлиги аниқланган ва гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти