Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олиб қочилган “Nexia” автомашинаси ариқдан топилди

Андижон. 2020 йилнинг 1 сентябрь куни соат 01:00 да номаълум шахс Бўстон тумани Гузар МФЙ А.Навоий кўчасида яшовчи 46 ёшли Д.Х., га тегишли бўлган ва унинг яшаш хонадони дарвозаси ёнида турган “Nexia” русумли автомашинасини олиб қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни соат 10:00 да олиб қочилган транспорт воситаси ЙТҲ содир қилган ҳолатда Бўстон тумани Наврўз МФЙ Нурафшон кўчаси ўрамидан оқиб ўтган “Наврўз ариғи”дан топилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, мазкур жиноятни 24 ёшли О.Х., содир этганлиги аниқланиб, у жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech