Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Чақалоғини сотаётган она қўлга олинди

Фарғона. 2020 йилнинг 01 сентябрь куни ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 24 ёшли Г.С., (аёл) вояга етмаган 1 ёшли фарзанди Ш.Т., ни 1.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасида фарзанди учун келишилган пулдан 500 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олаётган вақтида ушланган ҳамда ундан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Г.С., мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech