Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Турмуш ўртоғини уйига қайтариш учун ўйлаб топилган ёлғон жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 20 февраль куни 41 ёшли Дилдора М., Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 19 февраль кунидан 20 февраль кунига ўтар кечаси соат 02:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Учлола кўчасида жойлашган хонадонининг кириш йўлаги олдида, вояга етмаган 16 ёшли ўғли Мустафо Т.,ни  юзига ниқоб кийиб олган номаълум шахс уриб, 20.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини олиб қочганлигини маълум қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, Дилдора М., турмуш ўртоғини уйига қайтариш мақсадида ушбу ёлғонни ўйлаб топганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Дилдора М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси  1-қисми (Ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech