Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сеҳргарликми ёки пухта ўйланган режами?!   

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 11 апрель куни соат 15:30 ларда икки нафар номаълум шахслар Олмазор тумани Фаробий кўчасида яшовчи 23 ёшли М.Рокиянинг уйига келиб, унга яқин кунларда турмуш ўртоғи ва фарзанди оғир касал бўлиб вафот этишини айтиб, ўзига тегишли барча тилла-тақинчоқларини олиб чиқиб берса, уларни қутқариб қолишга ваъда бериб, М.Рокияга тегишли жами нархи 35 840 000 сўмлик 10 хил турдаги тилла-тақинчоқларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни М.Рокиянинг ўзи содир қилиб, келгусида сотиш мақсадида ушбу тилла-тақинчоқларни яшаш хонадонининг ертўласига яшириб қўйганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай фирибгарлик жинояти содир қилинмаганлиги аниқланган.

Жиноят иши доирасида М.Рокия Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўғрилик) билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва унинг хатти-ҳаракатларига қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech