Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

50 ёшда талончилик содир қилиш! Нима сабабдан аёл бундай қилганига тергов аниқлик киритади

Наманган вилояти. 2021 йилнинг 10 апрель куни 50 ёшли Н.Мадина Наманган шаҳар 5-кичик туманида жойлашган “Яшил деҳқон бозори”да бўла туриб, у ерга харид учун келган фуқаро 36 ёшли А.Раънонинг ёнидаги болалар аравачасидан “Samsung J 7” русумли телефон аппарати ва 445 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб олаётганида, буни А.Раъно кўриб қолиб, телефонини тортиб олишга уринган вақтида Н.Мадина уни қўли билан итариб юбориб, ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, 445 000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб ҳодиса жойидан қочиб кетаётганида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Мадинага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.      

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech