Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ишонувчанликми ёки кўнгилчанлик?!

Қашқадарё вилояти. 2021 йилнинг 03 апрель куни фуқаро 39 ёшли Қ.Ойбек Қамаши туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 01 апрель куни соат 09:30 ларда 18 ёшли Б.Мирзоҳид унинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, вояга етмаган қизи 14 ёшли М.Мадинага яшаш уйидан пулларини олиб чиқиб беришини айтиб, жами 7 300 АҚШ доллар пулларни алдов йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Б.Мирзоҳид Қ.Ойбекни даромадли жойда ишлашидан хабар топиб, унинг вояга етмаган қизи 8-синф ўқувчиси М.Мадинани алдаб, у билан гаплашиб юриб, уйидаги пулларини олиб чиқиб берса яна ўрнига қўйишга ваъда қилиб ушбу жиноий режасини амалга оширганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Мирзоҳидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ундан 6 000 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech