Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Довча”ни қизғаниш қимматга тушадиган бўлди  

Сурхондарё вилояти. 2021 йилнинг 12 апрель куни соат 19:45ларда фуқаро 46 ёшли Ш.Урал Термиз шаҳар “Кокилдор-ота” маҳалласида жойлашган яшаш уйи ёнида вояга етмаган 13 ёшли Т.Азизбек  ўзига тегишли бўлмаган ўрик дарахтидаги ғўра (довча)ларни олаётганлигини кўриб, унга кетишини айтиб ҳайдаган ва жанжал вақтида пичоқ билан вояга етмаган Т.Азизбекнинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, жароҳат етказган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Т.Азизбек ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлар олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Уралга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech