Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маст ҳолдаги шахс учун очиқ қолган автомашина айни муддао бўлди

Қашқадарё вилояти. 2021 йил 30 ноябрь куни 29 ёшли Т.М. Қашқадарё вилояти «102» рақамига қўнғироқ қилиб, унда шу куни соат 20:50 ларда, ўзига тегишли бўлган оқ рангли «Damas» русумли автомашинасида Китоб тумани «Х.Дўстлиги» маҳалласи ҳудудида жойлашган дорихонага келиб, автомашина эшикларини қулфланмасдан ва калитини ўт олдириш жойида қолдириб, 1-2 дақиқага кириб кетганлигидан фойдаланиб номаълум шахс автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, жабрланувчига тегишли бўлган «Damas» русумли, автомашина Китоб тумани «Х.Олимжон» маҳалласи ҳудудида ушланиб, транспорт воситасини 42 ёшли Э.Н. спиртли ичимлик ичган ҳолатда бошқариб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Э.Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг.

 

Муаллиф: Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси

катта терговчиси майор Ф.Қ.Салоҳов


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech