Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қурувчи ниқоби остидаги фирибгар

Бухоро. 45 ёшли Ж.С., Ромитан туманида яшовчи, 32 ёшли Э.Э.,нинг ишончига кириб, унга қурувчилик фаолияти билан шуғулланишини, Бухоро шаҳри ҳудудида кўп қаватли уйлар қураётганлигини айтиб, ундан 2019 йилнинг июнь ойидан август ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Ромитан туманида жойлашган Э.Э.,га тегишли савдо дўконига келиб, жами 182.500.000 сўмлик металл маҳсулотларини олиб, ушбу металл маҳсулотларни пулини бермасдан, бошқа шахсларга сотиб, пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ж.С., шу модда билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech