Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

2,2 млрд. сўмга алдаган фирибгарлар ушланди

Тошкент вилояти. 2019 йилнинг сентябрь ойидан 2019 йилнинг декабрь ойига қадар 30 ёшли З.Д. ва 50 ёшли Ё.Т., лар бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўзларини МЧЖнинг раҳбарлари сифатида таништириб, минерал ўғит баҳоси арзон бўлган вақтда сотиб олиб, сўнг баҳоси қимматлашган вақтда сотиш орқали фойда кўришни таклиф этиб, 42 ёшли А.Д., ни ишончига кириб, Оҳангарон тумани ҳудудида ундан 1 млрд. 700 млн. сўм ва 44 ёшли А.А., дан 500 млн. сўм миқдоридаги пулларни алдаш йўли билан қўлга киритиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. З.Д. ва Ё.Т., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech