Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Москвичдаги “жентелменлар”

Фарғона вилояти. Жорий йилнинг 10 август куни соат 08:30 ларда 25 ёшли Х.К. танишлари 24 ёшли Ё.У. ва 25 ёшли П.О., лар билан “Москвич-412” русумли автомашинасида Ёзёвон тумани ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётиб, йўл четида кетаётган 20 ёшли Б.З., нинг (аёл) “Samsung А-10” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида “Samsung А-10” русумли телефон аппарати юқоридаги шахслардан холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ё.У., П.О. ва Х.К., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Қонунбузарлар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech