Бектемирлик фуқаро Юқоричирчиқда “наша” билан қўлга тушди
Тошкент вилояти. 2020 йил 22 май куни соат 14:30 да Юқоричирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан Гулбоғ маҳалласи ҳудудида Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи 35 ёшли Е.А., мақсадсиз юрганлиги ва ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тезкор суҳбат ўтказилиб холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида, қўлида бўлган қора рангли полимер пакетга ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли “наша” га ўхшаш ўсимлик баргларини ўзи билан олиб юрганлиги аниқланиб, мазкур ўсимлик барглари холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Е.А.,дан олинган полимер пакет ичидаги ўсимлик моддаси хўл, “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 1.407 граммни ташкил қилиши аниқланган.
Ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (кўп миқдордаги гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти