Нархи 1000 долларлик “оғу”
Андижон шаҳри. 2021 йилнинг 21 март куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу куни соат 17:30 да Пахтаобод тумани Мустақиллик МФЙ., ҳудудида 40 ёшли Мирзабахром Х., шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога 1000 АҚШ доллар эвазига ўткир ҳидли модда сотаётган вақтида ушланган.
Суд кимёвий экспертиза хулосасида Мирзабахром Х.,дан олинган вазни 101.84 грамм модда “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мирзабахром Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти