Телефон орқали учрашувга чақириб аёлга нисбатан талончилик содир этган шахс ушланди
Фарғона. 2020 йилнинг 31 май куни номаълум шахс соат 10:00 да аввал телефон орқали танишган 37 ёшли З.Т. билан учрашиш учун Яйпан шахар марказига келиб, гуёки ўзини яшаш уйини З.Т, га кўрсатишини айтиб, хилват жойга олиб бориб, қўллари билан З.Т., нинг танасига уриб, қулоғидаги баҳоси 2.100.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган сирғаларини очиқдан-очиқ олиб қўйган ва ҳодиса жйодан яширинган.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 27 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланиб, З.Т., га тегишли 2 дона тилла сирғалар ўрнатилган тартибда олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти