Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Нопок йўловчи

Қорақалпоғистон. 2020 йилнинг 29 февраль куни соат 22:10 да 24 ёшли Р.А. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасини Нукус шаҳри ҳудудидаги автовокзал яқинида тўхтаб, автомашинадан тушган вақтида, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган маст ҳолдаги Кегейли туманида яшовчи, 20 ёшли А.А. ҳайдовчи йўқлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган ва Нукус шаҳар Коксул маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувини йўқотиб йўл четида ағдарилиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томнидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган. А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб ўрнатилган тартибда ушланган. Дастлабки тергов давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

  

Text to speech