Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жазони ўтаётган маҳкум транспорт воситасини олиб қочди.

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 28 февраль куни номаълум шахс Тошкент тумани Қорасарой кўчасида қаровсиз қолдирилган, 24 ёшли Ш.Х. нинг бошқарувида бўлган “Spark” автомашинасини ҳайдаб қочган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган ва ҳозирда манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум, 21 ёшли А.Й. содир этганлиги аниқланиб, олиб қочган автомашинани Тошкент шаҳар ҳудудида бошқариб келаётган вақтида ушланган. А.Й. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

Text to speech