Гиёхвандлик воситалари сотувчилари ушланди
Самарқанд. 2020 йилнинг 29 февраль куни соат тахминан 13:00 да Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбир давомида Самарқанд шаҳри “Гўрўғли” кўчасида 50 ёшли М.А. 34,4 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 200 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган. Тадбир давомида гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Аниқланишича, М.А. тахминан 60 грамм гиёҳвандлик воситасини таниши 54 ёшли Д.М.,дан кейнчалик 200 АҚШ долларига сотиб беришни айтиб олганлиги аниқланган ва шу востилардан 34,4 граммини сотишни кўзлаганлигини аниқланган.
Шу куннинг ўзида, М.А. ёрдамида, ИИО ходимлари томонидан Д.М. ушланган ва ундан тадбирга жалб қилинган 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида рамийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.А. ва Д.М.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (гиёҳвандлик воситасини кўп миқдорда ўтказиш) жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.