Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашина нотўғри қўйилганлиги юзасидан келиб чиққан жанжал

Андижон. 2020 йилнинг 05 июнь куни соат 22:00 да 49 ёшли А.А. Пахтаобод тумани Хизматчи кўчасида, 34 ёшли З.З., нинг яшаш хонадони дарвозаси олдига автомашинасини қўйганлиги сабабли ўзаро жанжаллашиб, З.З, ни шу ерда бўлган темир парчаси билан танасининг қорин ва бел қисмларига уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада З.З. тан жароҳатлари билан тиббиёт муссасасига ётқизилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида бир дона темир парчаси ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech