Гиёҳвандлик ўсимликларни кейинчалик ўтказиш мақсадида парваришлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд. 2020 йилнинг 08 июнь куни соат 10:45 да Пастдарғом тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” махсус тадбири давомида, Пастдарғом тумани “Ўтарчи” МФЙда яшовчи 51 ёшли З.Э. уйининг томорқасида жами 26 туп кўп миқдордаги “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини келгусида ўтказиш мақсадида экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликлар ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 25,273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича З.Э. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти