Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қўшнисини бошига уриб ўлдирди.

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 04 июнь куни тахминан соат 02:00 да фуқаро 36 ёшли Н.Б., маст ҳолатда ўзи яшаб келаётган Ўртачирчиқ тумани Гулистон кўчасида қўшниси 38 ёшли М.Ш., билан ўртасида келиб чиққан келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган ва жанжал давомида Н.Б., қўшниси М.Ш., ни бош қисмига қаттиқ тўмтоқ жисм билан уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада М.Ш., биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмасдан қолганлиги оқибатида олган оғир тан жароҳатлари билан 04 июнь куни 16:00 ларда ҳодиса жойида вафот этган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech