Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аёл кишининг уйидан ўғирлик содир этган шахс ушланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 25 май кунидан 26 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қуйичирчиқ тумани Дўстобод шаҳрида яшовчи 30 ёшли Ш.А., нинг (аёл) уйига дарвоза орқали ғайриқонуний йўл билан кириб, 2.500.000 сўм пулини ўғирлаб, нархи 3.000.000 сўм бўлган “Artel” телевизорини номаълум жисм билан уриб синдириб яроқсиз ҳолатга келтириб ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси
2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 32 ёшли П.У., содир этганлиги аниқланган ва жиноят иши бўйича П.У., гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech