“Каннабис” ва “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириб келган шахс аниқланди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 01 июнь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора дори 2020” тадбири давомида Ангрен шаҳар Баҳор кўчасида яшовчи 49 ёшли Ф.Ч., нинг хонадони кўздан кечирилганда, хонадоннинг томорқасида 8 туп “каннабис” ва 530 туп “опий кўкнори” ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб улар, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳри ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Ф.Ч., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти