Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Odnoklassniki” ижтимоий тармоғидаги танишув яхшилик билан тугамади

Қашқадарё вилояти. Қарши шаҳар Низомий кўчасида яшовчи 32 ёшли Н.Қ. шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2021 йилнинг декабрь ойи ўрталарида “Odnoklassniki” ижтимоий тармоғи орқали “Аброр” исмли шахс билан танишиб, у билан бир маротаба яқин муносабатда бўлган ҳолатини яширинча видеотасвирга олиб, кейинчалик ушбу видеотасвирларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб, уйдагиларига кўрсатиш билан қўрқитиб, видеотасвирни ошкор қилмаслик эвазига 2022 йилнинг 07 январь куни 900 АҚШ доллари талаб қилиб олган бўлса-да, яна ушбу видеони тарқатмаслик эвазига нархи 4.500.000 сўмлик “Samsung Galaxy А-71” русумли телефон аппаратини ва 2.500.000 сўмлик бир жуфт тилла сирғаларини беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, ўзини “Аброр” деб таништирган шахс фуқаро Н.Қ.,дан талаб қилинган “Samsung Galaxy А-71” русумли телефон аппарати ва бир жуфт тилла сирғаларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, шахсига аниқлик киритилганида, у Косон туманида яшовчи 34 ёшли Н.Ж. эканлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида Н.Ж. муқаддам юқоридаги модда билан судланганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech