Аёл кишининг уйда ўғирлик содир этган шахслар аниқланиб ушланди.
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 26 февраль куни соат 09.00 дан 16.00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар 52 ёшли Ф.М, нинг Нурафшон шаҳридаги уйининг, ётоқхонасидаги шкаф ичидан 1.000 АҚШ долларини талон-тарож қилиб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ғайриқонуний равишда ифодаланган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 29 ёшли Д.А. ва 35 ёшли Б.Ю. лар содир этганликлари аниқланган. Д.А. ва Б.Ю лар уйда хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, деворни ошиб ўтиш йўли билан уйга кириб жиноятни содир этганликларини билдиганлар.
Жинояти иши бўйича Д.А. ва Б.Ю., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.