Соҳта тадбиркорларга ишониб қолиш натижаси
Бухоро. 2020 йилнинг 09 март куни 59 ёшли Н.К. Бухоро шаҳар ИИО ФМБга мурожаат қилиб, ўз мурожаатида, 2018 йил сентябрь ойида Хоразм вилоятида яшовчи, 53 ёшли Д.О. ундан умумий қиймати 138.560.000 сўмлик цемент маҳсулотини сотиб пулини олиб келиб бериш шарти билан олиб кетиб, цемент маҳсулотларини сотиб юбориб пулларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Н.К. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти