Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида аниқланган салкам 20 килограмм гиёҳванд восита бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов тамомланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 29 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора-дори” махсус тезкор тадбир давомида, Чирчиқ шаҳар Маданият кўчасида хонадонларнинг бири текширилганида, 39 ёшли фуқаро Хафиз А., хонадоннинг балконида жойлашган стол тагида, 1 дона уч литр ҳажмли, 2 дона 1 литр ҳажмли, 1 дона 1,5 ҳажмли банкаларда, 1 дона 20 литр ҳажмли елим челакда, 1 дона 40 литр ҳажмли елим челакда, 1 дона елимдан ишланган кир ювиш тоғорасида жами 19.973,88 грамм миқдорда қуритилган майдаланган ҳолдаги ҳамда хонадони меҳмонхонасида полиэтилен пакет ичида ёғда қовурилган 63,06  грамм гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизада фуқаро Хафиз А., хонадонидан олинган идишлар ичидаги моддалар таркибида фаол гиёҳвандлик модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “МАРИХУАНА” деб аталиши, унинг соф оғирлиги 19.973,88 граммни ташкил этиши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 01.10.2020 йилда Хафиз А.,га нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25.273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Хафиз А., ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлган ва  унга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан 22.10.2020 йилда Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига юборилган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech