Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Рашкнинг оғир оқибати

Навоий вилояти. 2021 йилнинг 20 апрель куни соат 21:30 ларда 24 ёшли Х.Дониёр Навоий шаҳар С.Айний кўчасида яшовчи таниши 28 ёшли Х.Нигора ўзининг яшаш хонадонида 29 ёшли А.Жамшид билан ўзаро гаплашиб турганлигини кўриб қолиб, рашк туфайли ошхона пичоғи билан Х.Нигора ва А.Жамшидларнинг қорин соҳасига қасддан бир маротабадан уриб жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Дониёрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech