Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Симоб 34.000 долларга баҳоланди

Фарғона вилояти. 2020 йилнинг декабрь ойида 54 ёшли А.Ботирбек Қува тумани Қалинпўстин маҳалласида бўла туриб, таниши 43 ёшли Э.Хуршиднинг ишончига кириб, унга танишлари орқали “симоб” моддасини топиб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 34.000 АҚШ доллар пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Ботирбекга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни кўп миқдорда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятга алоқадор барча ҳолатлар синчковлик билан ўрганиб чиқилиб, унинг якунига кўра ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech