Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қарийб 1 кг. марихуана аниқланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 13 сентябрь куни соат 13:30 да ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қибрай тумани Парвоз МФЙ да яшовчи 50 ёшли Д.С., ни хонадони кўздан кечирилганида уйнинг ичкари хоналарида ёйилган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўсимликлар қуритилаётган аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган ўсимликлар соф вазни 974 граммни ташкили қилиши ва «марихуана» гиёҳвандлик воситаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаратменти.

Text to speech