Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилоятида босқинчилик содир этилди, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 09 февраль куни тахминан соат 16:10 ларда номаълум шахс “Охунбобоев” истироҳат боғида уйига қайтаётган 22 ёшли Н.С.,ни қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказиб, 500.000 сўм пуллари ва “Xiaomi” русумли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган Натижада Н.С., олган тан жароҳатлари билан тиббий муассасага мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Н.С., билан бирга яшаган 26 ёшли М.Б., содир этганлиги аниқланган ва ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида М.Б.,га нисбатан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech